“Саволларга жавоб ололмасликдан оғир ҳис бўлмаса керак”, деб ёзади Муниса Ризаева.
Муниса Ризаева ўзбек шоу-бизнесида ижтимоий тармоқларга муккасидан кетган хонандалардан саналади. Бугун уни Instagram’даги саҳифаси орқали 630 минг киши кузатиб келади.
Хонанда саҳифасига тадбирлар ва концертлардаги иштирокига боғлиқ суратлар, видеоларни жойлаштиради. Баъзан у шахсий ҳаёти билан боғлиқ воқеаларни ҳам мухлислари билан бўлишади. Унинг навбатдаги ёзиб қолгандирган фикрлари эса Мунисанинг ҳислари билан боғлиқ.
“Севги бу нима? Севги – бу яқин инсонингизнинг биргина табассуми қалбингизни чексиз қувончга тўлдирса, у узоқларда бўлган пайт қалбингиз тубини кемтиклик эгалласа, хаёлларингиз доим у ила банд бўлса, у нафас олса, сиз бахтга тўлсангиз... Кулгингиз, шодлигингиз сабабчиси бўлган инсон сизнинг чин севгингиздир”, деб ёзади Ризаева.
Орадан кўп ўтмай хонанда яна бир сурат жойлаштирди. Унга қолдирилган изоҳ эса аввалгисини такрорламаса-да, кўпчиликнинг эътиборини тортди.
“Менга доим “Ҳаётда қайси туйғудан қўрқасан”, деб савол бердилар. Мен ҳар гал сукут сақладим. Мендан жаҳллари чиқди, саволларига нисбатан эътиборсизликда айблаб, мени тарк этдилар. Афсус, билмадиларки мен ҳаётда энг кўп сукунат деган туйғудан қўрқар эдим. Чунки инсонни сукунатдан-да осон таслим этувчи, яксон қилувчи туйғу йўқдир. Инсонни асли нафрат, ҳақорат эмас, сукунат ўлдиради. Саволларга жавоб ололмасликдан оғир ҳис бўлмаса керак”, деб ўз мулоҳазаларини ёзиб қолдирди хонанда.
Қизиқ, юқоридаги каби фикрларни ёзишга Мунисани нима мажбур қилди экан? Жавобсиз севгими ёки...