...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муниса Ризаева шаҳар марказида аёллар либослари дўконини очди


01:43, 16.02.2016 Шоу-бизнес
 8 593

Айтиш лозимки, аёллар либослари дўконини очиш Муниса Ризаеванинг тадбиркорликдаги илк қадами эмас. Кўпчиликка яхши маълум, Тошкент шаҳрида Мунисанинг шахсий меҳмонхонаси бор.

Бир неча бор харидорлар билан яхши муносабатда бўла оладиган, тажрибаси бор сотувчи қидираётгани ҳақида ижтимоий тармоқларга эълон ёзиб қолдирган Муниса Ризаева “Qalampir.uz” таҳририятига Тошкентнинг марказида “Monis” номли аёллар либослари дўконини очаётганини маълум қилди. Айни кунларда очилиш маросимига қизғин тайёргарлик ишлари кетмоқда. Дўкон февраль ойининг охирларида ишга туширилиши режалаштириляпти. Узунқулоқ гапларга қараганда, ушбу дўкондан модалар ательеси ҳам ўрин олади. Бу ерда айнан қандай услубдаги либослар сотилиши ва бошқа дўконлардан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.



Айтиш лозимки, аёллар либослари дўконини очиш Муниса Ризаеванинг тадбиркорликдаги илк қадами эмас. Кўпчиликка яхши маълум, Тошкент шаҳрида Мунисанинг шахсий меҳмонхонаси бор. Хонанда ишнинг кўзини биладиган тадбиркорлардан. Хонанда агар бу дўкон унга омад олиб келишини аввалдан тахмин қилмаса, бу ишга қўл урмаган бўлармиди?



Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундан аввал “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Лола Йўлдошева, Манзура ва актриса Зарина Низомиддинова ҳам тадбиркорликда ўзларини синаб кўришган эди. Лола “Cherry” бренди остида оналар ва болалар учун мўлжалланган либослар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бироқ бу иш узоққа бормади. Хонанда Манзура тегишли либослар дўконининг фаолиятига ҳам нуқта қўйилганига анча бўлди. Зарина Низомиддинованинг либослар дўкони ҳам аллақон ўз ишини тўхтатган. Кўрамиз, Муниса бу борада юқорида номлари келтирилган ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ арзирли натижага эришармикин?

Дарвоқе, очилиш маросимида хонанданинг 2015 йилдаги концерти дисклари ва янги мусиқий альбомининг тақдимот маросими ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Теглар:Муниса Ризаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
18:41 06.05.2016

Муниса Ризаева янги дукон очипти, табриклайман. Кўзим етиб турипти шу хонандадан зур БИЗНЕС ЛЕДИ чиқади. Лекин кўшик айтишни ташласангиз яхши бўларди. Хафа бўлманг Муниса, тўғрисини айтдим. Кўшиқчилик сизга эмас, хонандалар ачиб ётиптику. Сиз чет элда таҳсил олгансиз саводлисиз. Шоу-бизнесда саводлиси саноқли (6-7 та). Лекин сизни кўринишингиз ва қоматингизга гап йўқ. Сизни киноактриса сифатида экранларда кўришни ҳоҳлардим. Ўйлаб кўринг.


Лочин
07:40 17.02.2016

Мана, энди ишини топибди бу "санъаткор". Куйлак-лозим сотгани минг афэал, сахнага чикиб халкни алдагандан кура.Бошка "бетакрор ва бекиёс" фонандалар хам шу йулга утишса яхши буларди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!