...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муниса Ризаева ўзи яратган либослар тўпламини тақдим этади


12:05, 13.04.2017 Шоу-бизнес
 7 882

Қизиқ, Муниса Ризаева шунчаки тадбиркор эмас, дизайнер сифатида тан олинармикин...

2016 йилнинг ёз ойларида хонанда Муниса Ризаева “Monis” номли аёллар либослари дўкони ва модалар уйини очгани ҳақида хабар берган эдик. Август ойида модалар уйи ўзининг илк коллекциясини намойиш этганди.
 
Хонанда жорий йилнинг 19 апрель куни модалар уйининг навбатдаги либослар тўпламини намойиш этишга тайёргарлик кўрмоқда. Маълум қилинишича, баҳорий тўпламдан ўрин олган либослар Муниса Ризаеванинг ғояси асосида яратилган.
 
Тошкентдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтадиган модалар намойишида ўзбек эстрадасининг энг таниқли юлдузлари, кино олами ижодкорлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
 
Шу бугунгача ўзини ҳам санъатда, ҳам дизайнерликда синаб кўрганлардан актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг омади анча чопди. У ўзи тиккан либосларни фильмларида кия-кия, қаерга борса, “либослари-и-им”, деб гапира-гапира, охири дизайнер деб чақиришларига эришди.
 
Муҳаммедовадан олдин хонанда Каниза ҳам тўй либослари салонини очган эди. Бироқ бу борада у қадар муваффақиятга эриша олгани йўқ. Қизиқ, Муниса Ризаева шунчаки тадбиркор эмас, дизайнер сифатида тан олинармикин...

Теглар:Муниса Ризаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!