Ҳукумат жабрланганлар учун 2 миллион доллар маблағ ажратди.
Маълумотларга кўра, қурбонларнинг 118 нафарини вояга етмаганлар ташкил қилади. Шунингдек, табиий офат сабаб 332 киши яраланган. Президент маъмуриятининг хабарига кўра, жабрланганларнинг барчаси шифохонадан чиққан.
Мамлакатда табиий офат жабрланувчиларига ёрдам бериш учун ҳисоб рақами очилди. Ҳукумат мазкур ҳисоб рақамига 2 миллион доллар миқдорда маблағ ажратди.
Айни вақтда Мокоада вайроналар бартараф этилмоқда, инфраструктурани тиклаш ишлари олиб бориляпти. Мактаблардаги дарслар 17 апрелдан бошланишини мўлжалланмоқда.