...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва Суриядаги кимёвий ҳужум юзасидан суриштирув ўтказишни талаб қилмоқда


11:52, 13.04.2017 Олам
 2 637

Сергей Лавров профессионал тоифадаги халқаро экспертлар гуруҳини Суриядаги воқеа жойига юборишни таклиф қилди.

4 апрель куни Суриянинг Идлиб провинциясида юз берган кимёвий ҳужум воқеаси дунёни ларзага солди. Заҳарли газ 80 кишининг ўлимига сабаб бўлди, 200 киши яраланди. Бу воқеани ҳукумат амалга оширгани ҳақида хабарлар тарқалди, аммо ҳукумат бу айбловни рад этди.
 
Кимёвий ҳужум воқеасидан сўнг АҚШ 7 апрель куни тунда Суриянинг “Шайрат” ҳарбий базасига жавоб ҳужумини уюштирди. Дональд Трамп ушбу ҳодисага изоҳ берар экан, ўнлаб бегуноҳ кишиларнинг ўлимида Сурия ҳукумати айбдорлигини тасдиқдовчи фактларга асосланиб, ушбу кимёвий ҳужум амалга оширилганини маълум қилди.
 
12 апрель куни АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида ўтган муҳокама чоғида Россия томон Сурияда юз берган ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилишини талаб қилди.
 
АҚШ вакиллари айтганидек, самолётлар орқали кимёвий снарядлар узатилувчи аэродром борлиги ҳақидаги факт Россия мутахассислари томонидан ўз исботини топмаган. Сергей Лавров профессионал тоифадаги халқаро экспертлар гуруҳини Суриядаги воқеа жойига юборишни таклиф этди ва АҚШ унинг бу таклифини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Кимёвий ҳужум Сурия АҚШ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!