...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвалик журналист ўз уйида ўлдириб кетилди


12:07, 06.05.2016 Олам
 4 788

Александр Рубцов қотилни таниган бўлган. Маълумотларга қараганда, Рубцовнинг қотиллик қурбони бўлишига касби сабаб бўлган.

Кеча, 5 май куни Россия Миллий ахборот хизмати муҳаррири Александр Рубцовнинг жасади Москвадаги уйидан топилди “Interfax.ru” хабар бермоқда.
 
“МАХ муҳаррири, дўстимиз Александр Рубцов вафот этди. У 35 ёшда эди. Сашанинг овозини сўнгги икки йил ичида “Бизнинг Радио”, “Rock FM”, “Best FM” ҳамда “Радио JAZZ” радиостанциялари орқали эшитиш имкониятига эга эдик. Биз бу қотилликни ким қилганини билмаймиз. Шуниси аниқки, қотиллик унинг касби билан боғлиқ эмас. Бироқ шуниси аниқки, Саша қотил билан таниш бўлган ва квартирасига ўзи киритган. Терговчиларда қотилликни содир этишда гумон қилинаётган шахснинг сурати бор, айни дамда уни излашмоқда”, дейилади МАХ расмий сайтида.
 
Рубцовнинг расмий вакили берган маълумотларга қараганда, у Москвадаги квартирасида 3 май куни ўлдириб кетилган. Қолаверса, Рубцов истиқомат қилаётган уйдаги кўплаб буюмлар ҳам ўғирлаб кетилган.
 
Калугадан ўғлини кўргани келган Рубцовнинг онаси квартирага кириб ўғлининг жасади устидан чиққади. Маълумотларга кўра, радиобошловчи аввалига калтакланган. Кейин эса унга пичоқ билан қатор жароҳатлар етказилган. 

Теглар:Александр Рубцов Россия Миллий ахборот хизмати Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!