42 ёшли ўғил кекса отасини болға билан уриб ўлдирди.
Москванинг жануби-ғарбида яшовчи вояга етган ўғил кексайиб қолган отасини ўлдирди. Содир этган жиноятидан сўнг падаркуш ўғил ўзининг жонига қасд қилган. Бу ҳақда "Rbc.ru" хабар берди.
Бунгача рус ОАВлари томонидан Москванинг жануби-ғарбий қисмидаги Академик Варги кўчасидаги квартирада икки эркакнинг жасади топилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Тергов натижаларига кўра, 42 ёшли қотил 79 ёшли отасининг бошига бир неча бор болға билан зарба берган. Кекса одам воқеа жойида вафот этган. Бу воқеадан сўнг унинг ўғли ўлим олди хат қолдириб ўз жонига қасд қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноятнинг сабабларини маълум қилганича йўқ. Айни дамда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Руслан Сулаймонов