Бу йил Москвада қиш фасли аёвсиз совуқлар билан ўтмоқда.
Россия Гидрометрология марказига кўра, бугун, 27 февраль куни ҳарорат яна ҳам пасайган ва –23 даражани кўрсатмоқда.
Бу жорий йил қишда кузатилган энг аёвсиз совуқ ҳаво бўлиб, ўзига хос реколрд қайд этди.
Москва атрофидаги туманларда эса ҳарорат бундан ҳам паст эканлиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, охирги бор бундай ҳодиса 1896 йилда кўзатилган ва ўшанда ҳарорат –25 дан паст бўлган.