Москва шаҳрига иш излаб келган чет эл фуқаролари миграция марказидан нафақат патент олиши, балки Москва шаҳар кўп функцияли миграция маркази орқали ўзлари истагандек иш топишлари ҳам мумкин.
Янги меҳнат биржасига кўра, эндиликда Москва шаҳрига иш излаб келган чет эл фуқаролари миграция марказидан нафақат патент олиши, балки Москва шаҳар кўп функцияли миграция маркази орқали ўзлари истагандек иш топишлари ҳам мумкин.
Иш берувчи ва ишчи ўртасида тузилаётган шартномаларнинг қонунийлигини таъминлаш ва иш қидираётган мигрантларнинг ортиқча вақтини тежаш мақсадида мазкур биржа фаолияти йўлга қўйилди. Биржа орқали иш берувчилар рус тилини биладиган, тиббий кўрикдан ўтган ишчиларни топиш имкониятига эга бўладилар.
Биржа фаолияти шундан иборатки, иш қидираётган чет эл фуқароси тегишли анкетани тўлдиради ва у миграция маркази базасидан ўрин олади.
Иш қидираётган ва ишчи қидираётганларнинг эълонлари биржадан 300 рубль эвазига жойлаштирилади.