Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ишлари Ислом Каримов фонди томонидан молиялаштирилади.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкаллар турли шаҳарлар ва мамлакатларда ўрнатилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд, Туркманистоннинг Ашхобод шаҳарларида ўрнатилди. Шундай ҳайкаллардан бири 2019 йилда Россия Федерациясининг пойтахтида ўрнатилиши режалаштирилган эди.
Бугун, 27 октябрь куни Москва шаҳар мэри Сергей Собянин ҳайкалнинг ўрнатилиши юзасидан фармойишни имзолагани хабар қилинмоқда.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги фармойишда ёдгорликнинг Большая Полянка кўчаси ва Казачье кўчаси туташган ҳудуддаги майдонда 2019 йилнинг 31 декабрига қадар ўрнатилиши айтилган.
Москва раҳбарининг маълумотига кўра, ҳайкални режалаштириш, тайёрлаш ва ўрнатиш билан боғлиқ ишлар, шунингдек майдонни ободонлаштириш ишлари Каримов номидаги республика хайрия-жамоат фонди томонидан молиялаштирилади.

Зоҳиршоҳ Жўраев