...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада бировнинг боласини 120 минг рублга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди


15:27, 26.05.2016 Олам
 4 534

63 ёшли Зарина Султонова болани полиция ходимларига сотаётганини хаёлига ҳам келтирмаганди.

Москвада гўдак савдосида гумон қилиниб, фуқаро Зарина Султонова қўлга олинди, деб ёзади “News.rambler.ru” нашри. Жиноят ҳақида Россия Федерацияси тергов қўмитаси раҳбари ёрдамчиси Юлия Иванова ОАВга хабар берган.
 
“РФ Москва тергов бош бошқармаси томонидан 63 ёшли фуқаро Зарина Султоновага нисбатан жиноий иш қўзғатилди. У Россия Федерациясининг Жиноят кодекси 127 моддаси 2 банди билан “Одам савдоси”да айбланмоқда. Терговчиларнинг аниқлашларича, боланинг ота-онаси уни бир неча ойга Султоновага қолдириб кетишган. Султонова эса уни сотиб юборишга қарор қилган. Аёлдан болани сотиб олиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари “харидор” сифатида унга мурожаат қилган. Султонова қўлига 120 минг рублни олиши билан режадагидек ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган”, дейди Иванова.
 
Хабарда Зарина Султонова қайси мамлакат фуқароси экани ошкор этилмаган. 
Умида Якубова

Теглар:Москва Зарина Султонова гўдак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!