...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада бемор шифокорни дўппослади


19:15, 31.08.2016 Олам
 4 007

Синглисини рентгендан ўтказиш учун шифохонага келган эркак навбатда кўп кутгани учун шифокорга ташланди.

Бугун, 31 август куни Россиянинг Ореховo-Зуевo шаҳридаги шифохонада рентгенолог-врач унинг қабулига келган эркак томонидан дўппосланди. Бу ҳақда TACC хабар бермоқда.
 
Мазкур иш юзасидан шифокор оғир тан жароҳати етказган кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, дейилади Москва вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабарида. 
 
Нашрнинг ёзишича, жиноятчи эркак синглисини рентген қилиш учун шифохонага келган ва навбатда турган. Лекин унга кутиш вақти жуда чўзилиб кетгандек туюлган ва шифокорга ташланиб,  уни дўппослаган. Орадан бир неча соат ўтиб полиция жиноятчини қўлга олди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Ореховo-Зуевo Шифокор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!