“Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз Мустақилликнинг 25 йиллиги баҳонасида анчадан буён юраги бетламаётган ишга қўл урди.
Хонандалар кўп, қўшиқлар бисёр. Бироқ Ватан ҳақида куйланган қўшиқларнинг ўрни бўлакча. “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз илк бор Ватан ҳақида куйлади. “Ўзбегим” номли қўшиқ сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомовга тегишли.
“Ватан ҳақида куйлаш учун хонанда ҳар тарафдан тайёр бўлиши керак. Мен кўп йиллар бу мавзуга қўл урмай келдим. Чунки натижа уялтирадиган бўлмаслиги лозим. Менимча, қўшиқ мухлисларимга манзур бўлади”, дейди Мадина Мумтоз.
Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.