Ўғириланган маҳсулотнинг умумий баҳоси 23,4 миллион рубль деб баҳоланмоқда
Бугун, 8 октябрь куни Москвадаги қизил икра ишлаб чиқарувчи компания биносидан оғирлиги 13 тонна, баҳоси эса 23,4 миллион рубль бўлган қизил икра ўғирлаб кетилди, дея хабар қилади РИА Новости.
Энг қизиғи, маҳсулот ташкилот деворидаги кичик тешик орқали олиб чиқиб кетилган.
Полиция берган маълумотларга кўра, ўғирлик ҳақида мамлакатдаги 3-магистраль кўчасида жойлашган қизил икра ишлаб чиқарувчи команиянинг бош директори хабар қилган. Номаълум шахслар ушбу ташкилот деворини жуда кичик ўлчамда тешишган, кейин эса ичкаридаги 3 та катта контейнерда тешик ҳосил қилинган.
Ўғрилар ана шу катта контейнерлар ичида сақланадиган, ҳар бирининг оғирлиги 11-13 килограмм бўлган, қизил икра билан тўлдирилган кубконтейнерларни ўғирлаб чиқиб кетишган.
Жиноятчилар томонидан компанияга 23 миллион 461 минг 500 рубль миқдоридаги зарар етказилган. Айни вақтда ушбу иш юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Умида Якубова