...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва яқинида йўловчи самолёти ҳалокатга учради


19:16, 11.02.2018 Олам
 6 475

Самолёт бортида 71 нафар йўловчи бўлган.

“Саратов ҳаво йўллари” га қарашли АН-148 йўловчи самолёти Москва яқинида қулаб тушди. Бу ҳақда “Ведемости” нашри хабар бермоқда.
 
Москвадан Орскка учган АН-148 русумли самолёти Москванинг Раменск райони ҳудудида қулаб тушди. Бу хабарни Россия ФВВ ҳам тасдиқлаган.
 
Москва вақти билан соат 15:10 да самолёт кузатувдан йўқолган. У “Домодедово” аэропортидан ҳавога кўтарилганди. Унинг бортида 65 нафар йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бўлган.
 
Суриштирув натижасида самолёт қолдиқлари Раменскдаги Аргуново қишлоғи яқинидан топилган.
 
Россия ФВВга кўра, самолётдагиларнинг омон қолганига умид йўқ. Чунки самолёт жуда баланддан ерга қулаган.
 
“Саратов ҳаво йўллари”нинг расмий сайтида ҳали бу воқеа юзасидан хабар берилмади.
Икром Раҳмон

Теглар:Москва самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!