...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва метросида фаррош бўлиб ишлаган ўзбекистонлик ўғирликка қўл урди


18:23, 18.07.2017 Олам
 4 566

Сумкада 3 минг АҚШ доллари, 25 минг рубль, паспорт, пойтахт меҳмонхонасига кириш рухсатномаси ва йўл чиптаси бўлган.

Москва шаҳри метросида ўғирлик содир этилди. Ички ишлар бошқармаси ходимлари Брянск шаҳри фуқаросининг ичида пуллари бўлган сумкаси ўғирлангани ҳақида хабар топишди ва буни содир этган шахсни қўлга олишди.
 
Маълумотларга кўра, 50 ёшли фуқаро сумкаси ўғирлангани ҳақида полицияга хабар берган. Сумкада 3 минг АҚШ доллари, 25 минг рубль, паспорт, пойтахт меҳмонхонасига кириш рухсатномаси ва йўл чиптаси бўлган.
 
Полиция вакилларининг ҳаракатлари туфайли сумкани ўғирлаган шахс топилди. У Москванинг “ВДНХ” метросида фаррош бўлиб ишлаган 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Москва Метро Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!