


Одамларнинг муаммоларига очиқ кўз билан қарашга, қарсакбозликдан қочиб, реал вазиятга мослашиб ишлашга ўрганилди.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 60 ёшни қаршилаши муносабати билан Президент сифатида иш бошлаганидан сўнг амалга оширган 60 хайрли ишларига тўхталишни мақсад қилдик.
1. 2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди.
2. Янги йил арафасида – 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намоёндалари билан учрашув ўтказилди.
3. Соғлиқни сақлаш соҳасининг иш фаолияти қайта ва қайта танқидий кўриб чиқилди. Қатор қарорлар, фармонлар қабул қилинди.
4. 8 январь – “Прокуратура органлари ходимлари куни” сифатида қайд этилди.
5. Ислом Каримов таваллудига 79 йил тўлиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ вилоятлар марказларига Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилиши белгиланди.
6. 2017 йил учун мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий дастурнинг ўн битта энг муҳим устувор вазифасини белгилаб олинди.
7. Жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида барча ҳудудларга ташрифлар амалга оширилди.
8. Ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
9. Наврўз умумхалқ байрами халқ сайиллари шаклида ўтказилди.
10. Ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда давлатимиз раҳбарининг Виртуал қабулхонаси ташкил этилди.
11. Самарқандда трамвай қатнай бошлади.
12. Жиззахда нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди
13. Бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш бўйича дастурлар қабул қилинди.
14. Давлатлараро, айниқса, қўшни мамлакатлар билан алоқалар янги босқичга ўтди. Россия, Туркманистон, Қозоғистон, Саудия Арабистонига давлат ташрифлари уюштирилди.
15. Тошкентда Венгрия элчихонаси очилди.
16. Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури қабул қилинди.
17. Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
18. Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар қабул қилинди.
19. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими кучайтирилди.
20. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириладиган бўлди.
21. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизими йўлга қўйилди.
22. Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузилди.
23. “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этилди.
24. Барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда бериладиган бўлди.
25. Олий ўқув юртлари талабаларига стипендияларнинг камида 50 фоизи нақд шаклда берила бошланди.
26. Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизими ислоҳ қилинди.
27. Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тузилди.
28. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинди.
29. Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштириш тизими кўриб чиқилди.
30. Суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
31. Бир қанча шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
32. Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш белгилаб олинди.
33. Деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқланди.
34. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилди.
35. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этилди.
36. Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор ривожлантириладиган бўлди.
37. Ички ишлар органларининг масъулиятини кучайтириш масаласи кўриб чиқилди.
38. Ташқи савдо вазирлиги ташкил қилинди.
39. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этилмоқда.
40. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди.
41. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилди.
42. Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ( “Давсувинспекция”) ташкил этилди.
43. Олий таълим тизими комплекс ривожлантириладиган бўлди.
44. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини модернизациялаш белгиланди.
45. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этилди.
46. “Диёр” телерадиоканали фаолияти тугатилиб, “Ўзбекистон-24” телеканали ташкил этилди.
47. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этилди.
48. “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси тузилди.
49. Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ишлари кўриб чиқилди.
50. Кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури тасдиқланди.
51. “Тошкент Халқаро аэропорти”га Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилди.
52. “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этилди.
53. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ҳудудларда кадрларга бўлган талаблар ҳисобга олинадиган бўлди.
54. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил этиди.
55. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятини ташкил этилди.
56. Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси тузилди.
57. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилди.
58. “Камолот” ЁИҲ тугатилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқига айлантирилди.
59. “Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди.
60. “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги биноси олдида Шароф Рашидов бюсти очилди.