...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев “Tashkent Сity”га борди. Шаҳарча қачон битказилиши маълум


17:59, 23.12.2017 Жамият
 16 382

Давлат раҳбари топшириқлар ижроси юзасидан такомиллаштирилган лойиҳаларни яна бир бор кўздан кечирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт Тошкентнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида бунёд этилаётган “Tashkent Сity” халқаро ишбилармонлик марказининг такомиллаштирилган лойиҳаси билан танишди.
 
Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 28 октябрь куни “Tashkent Сity” халқаро ишбилармонлик маркази барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, буюртмачи ва қурувчилар олдида турган вазифалар, ташкилий ва молиявий масалаларни жойида муҳокама қилган, лойиҳаларни янада такомиллаштириш, қурилишни тезлаштириш бўйича топшириқлар берган эди.
 
Давлат раҳбари топшириқлар ижроси юзасидан такомиллаштирилган лойиҳаларни яна бир бор кўздан кечирди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги “Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Tashkent Сity” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги объектларни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича дирекция тузилган.
 
Президент халқаро ишбилармонлик марказининг маъмурий биносида бўлди. Бу ерда яратилаётган лойиҳалар, иш жараёнини кўздан кечирди.
 
“Tashkent Сity” халқаро ишбилармонлик марказининг такомиллашган концепциясига кўра, бино ва иншоотлар турли қурилиш ташкилотлари томонидан барпо этилмоқда. Лойиҳаларни ўзбекистонлик ишбилармонлар Хитой, Туркия, Жанубий Корея каби давлатларнинг инвесторлари билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев қурилишга жалб қилинган инвесторлар билан суҳбатлашди. Уларнинг фикрлари ва ташаббуслари билан қизиқди.
 
Бугун халқ тилида “шаҳар ичидаги шаҳар”, дея эътироф этилаётган марказ қурилиши икки босқичда яқин тўрт йилда якунига етказилади.
 
Президентимиз “Tashkent Сity” халқаро ишбилармонлик марказида қурилаётган бино ва иншоотларнинг бир-бирига уйғун бўлиши, дизайн жиҳатидан бири иккинчисини тўлдириши кераклигини таъкидлади.
 

Теглар:Tashkent Сity 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Азизбек
19:37 23.12.2017

Albatta juda zor ammo shundek katta cityda masjid ham qursa yahsgi bolardi ajoyib va yangicha uslubda arab davlatlari kabi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар