Дастлабки кўчиш даврида Усмонийлар империясининг 500 минг аҳолиси Лотин Америкаси мамлакатларига кўчиб ўтишган.
Барчасининг лақаби “эл-Турко” эканлиги юқоридагиларнинг ягона ўхшаш томонидир...
Хўш, “эл-Турко”лар ким? Нега улар бундай аталган?
XIX асрнинг охири–XX асрнинг биринчи чорагида Усмонийлар империяси ҳудудида яшовчи араблар оммавий равишда Лотин Америкаси томон кўчиб кета бошлаган. Лотин Америкасига кўчиб келган араблар маҳаллий аҳоли томонидан “эл-Турко”, яъни “турклар” деб номланган.
“Лотин Америкасида араблар, уларнинг кўчиш тарихи” асари муаллифи Абдуллаҳад Акмир маълумотига кўра, кўчиб келган араблар даставвал ўз фарзанларига испанча исмлар қўйган бўлса, кейинчалик қариндош-уруғчилик кенгаявериб динларини ҳам ўзгартиришга мажбур бўлишган.
Чунки улар олдин ислом, бундан ташқари, насронийлик динининг проваслав (ортадокс, марунит) мазҳабига эътиқод қилишган. Дастлабки кўчиш даврида Усмонийлар империясининг 500 минг (катта қисми араблардан иборат) аҳолиси Лотин Америкаси мамлакатларига кўчиб ўтишган.
Улар ўз юртини маълум бир иқтисодий ва сиёсий сабаблар важида ташлаб кетганлар. Бугунги кунда улар элат сифатида араб маданияти ва санъатини қисман сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Ҳозирги кунда Лотин Америкасида йигирма миллионга яқин “эл-Турко” яшамоқда.