...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳрибонлик уйларидан чиққан футболчилар жаҳон чемпионати ярим финалига йўлланма олишди


16:03, 13.05.2018 Спорт
 4 290

Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи марта иштирок этмоқда.

Шу йилнинг 10 май куни Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланди.
 
Эътиборлиси, ушбу турнирда тарихда илк бора Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Мундиалда асосан 14-17 ёшдаги футболчилар қатнашишмоқда.
 
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.
 
Чорак финалда Жамшид Асадов шогирдлари Непални 2:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга йўл олишди. Ярим финалда ҳамюртларимиз Бурунди билан тўқнаш келишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жаҳон чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!