Ёзувчи Бирннинг тахминига кўра, айнан шу сабаб туфайли биринчи хоним Вашингтонга кўчиб ўтишни хоҳламаяпти.
Мониканинг айтишича, Меланья Trump Tower’даги “Tiffany's” заргарлик дўкони қўриқлаш хизмати бошлиғи билан ишқий муносабатда экан. Бирннинг тахминига кўра, айнан шу сабабли биринчи хоним Вашингтонга кўчиб ўтишни хоҳламаяпти.
Бундан ташқари, ёзувчининг сўзларига қараганда, Дональд Трамп хиёнат ҳақида билади, эр-хотин ўртасида эса келишув бор: улар Трамп президент лавозимидан кетгунича ажралишмайди.
“Уларнинг ўртасида шартнома бор эди (ўйлашимча, ёзма): агар Дональд Трамп сайловларда ютқазса, улар ажралишади. Бироқ у ғолиб бўлди”, дея маълум қилди Бирн.
Ёзувчи маълумот манбасини ошкор этмади ва бу хабар фақатгина миш-миш бўлиши мумкинлиги, журналистлар буни аниқлаши кераклигини таъкидлади.
Шу билан бирга Моника АҚШ президенти оиласига нисбатан салбий муносабатда экани ва улар Оқ уйни тарк этишини хоҳлаётганини тан олди.