Шунингдек, қатор давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари мусулмонларнинг байрами муносабати билан табриклар йўлламоқда.
Жумладан, Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг қутловида бундай дейилган:
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз.
Рамазон ойининг якунланишини нишонлар эканмиз, адолат ва раҳм-шафқатга асосланган Ислом динининг қўшниларга ёрдам бериш ва турли эътиқоддаги инсонлар билан ризқини баҳам кўришдек муқаддас анъанасини янада теран англаймиз. Ийд аль-Фитр бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва барчанинг ўз салоҳиятини тўлалигича юзага чиқариш имконини берадиган жамият барпо этиш масъулиятини ёдга солади.
Америка Қўшма Штатлари кўплаб дин вакиллари, шу жумладан, мамлакатимизга муҳим ҳисса қўшган ва қуролли кучларимизда муносиб хизмат қилган америкалик мусулмонларнинг ҳам юртидир.
Мен дунёдаги барча мусулмонларга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллайман. Ушбу байрам кунларида ва келгуси йилда уларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман. Рамазон ҳайити муборак!
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев;
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд;
Саудия Арабистони Қироллиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд;
Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи бин ал-Ҳусайн;
Фаластин Давлати Президенти, Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф Ал-Усаймин.
Қутловлар келиши давом этмоқда.