...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада яна зилзила: 40 дан ортиқ киши қурбон бўлди


10:14, 20.09.2017 Олам
 2 257

Сентябрь бошида рўй берган кучли зилзила 100 га яқин кишининг ўлимига сабаб бўлан эди.

Кеча, 19 сентябрь куни кечаси Мексика жануби-шарқида 7,1 магнитудага тенг зилзила содир бўлди. Морелос штатида рўй берган фалокат оқибатида 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат губернатори Грако Рамирес хабар берди.
 
Зилзила ўчоғи 60 км чуқурликда жойлашганлиги айтилмоқда. Пуэбла штатида ҳам 3 киши вафот этган.
 
Ер силкинишлари Мехикода ҳам кузатилди. Фожиадан сўнг бир неча биноларда ёнғин келиб чиққан. Вайроналар остида одамлар қолиб кетган. Мехиконинг Бенито Хуарес номли халқаро аэропорти вақтинча ўз ишини тўхтатди.
 
Кейинчалик Мексика қирғоқларида яна ер силкинишлари қайд этилган. 4,9 магнитудада содир бўлган зилзила ўчоғи 15 км чуқурликда жойлашганди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 7 сентябрь куни ҳам Мексикада кучли зилзила рўй берганди. Рихтер шкаласи бўйича 8,1 балл қувватда юз берган ер силкиниши 100 га яқин кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Мексика Зилзила Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!