Ресторан ичига кирган қуролланган бир неча шахс овқатланиб ўтирган аёлларга тегмасдан фақат эркакларни олиб чиқиб кетишди.
Гувоҳларнинг айтишича, қуролланган шахслар ресторанда ўтирган эркакларга тўппонча ўқталган ҳолда ташқарига олиб чиқишган. Улар аёлларга тегишмаган. Сўнг, уларни Chevrolet Suburban ҳамда Toyota Tacoma русумли икки машинага миндириб, номаълум йўналишга ғойиб бўлишган.
Маълумотларга қараганда, эркаклар ўғирлаб кетилган ресторан Пуэрто-Вальярта меҳмонхоналар тизими уюшмасининг собиқ раисига тегишли.
Ҳужум ва ўғрилик муносабати билан уюштирилган шошилинч матбуот анжумани Periscope иловаси ёрдамида тўғридан-тўғри трансляция қилинди. Унда штат прокурори Эдуардо Альмагер қуйидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.
“Тергов жараёнлари вақтида ҳужум кечки соат 01:00да бўлганини аниқладик. 5 кишидан иборат бўлган қуролланган кишилар на сайёҳлар ва на қонунга итоаткор шахслар эмас. Шуни аниқ айтишимиз мумкинки, бундай ишни жиноий гуруҳга аъзо бўлган одамлар амалга оширган. Кутилмаганда уюштирилган ушбу ҳужумдан сўнг, шаҳарда эҳтиёткорлик чоралари кучайрилди”.