...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада қурол-яроғ ташилган иккита яширин тоннель топилди


13:59, 16.12.2016 Олам
 2 967

Тихуана шаҳридан бошланиб, Калифорнияда тугайдиган тоннелдан жиноятчилар гиёҳванд моддалар ва қуролларни ташиш мақсадида фойдаланишган.

2016 йил 14 декабрь куни Мексикада ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Калифорнияга олиб чиқадиган иккита тоннелни топишди. Тихуана шаҳридан бошланиб, Калифорнияда тугайдиган тоннелдан жиноятчилар гиёҳванд моддалар ва қуролларни ташиш мақсадида фойдаланишган. Бу ҳақда ОАВ маълумотларига асосланиб “NewsDay” хабар бермоқда.
 
Тоннелларнинг қурилишида ва бошқа жиноий ишларда ҳозирги “Синалоа” синдикати раҳбари Хоакин Гусманни айблашмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг таъкидлашича, жиноятчилар фақат битта тоннелдан фойдаланган, чунки иккинчиси ҳали битирилмаган.
 
Хоакин Гусман ҳозирги вақтда Калифорния ҳукумати ҳимоясида. Уни Вашингтонга жўнатишади. У бир неча – “талончилик, қотиллик, пул ўғирлаш, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ савдоси билан шуғулланиш” каби моддаларга кўра айбланмоқда.
 
Тоннеллар тақдири ҳали аниқ эмас. Ҳукумат уни ёпиши ёки бузиши ҳақида маълумот бермади.
 
Маълумот учун, “Синалоа” синдикати ўтган асрнинг 90-йилларида пайдо бўлган. Жиноий уюшманинг асосий фаолияти кокаин ва героин гиёҳванд моддаларини АҚШга импорт қилишдан иборат бўлган. Синдикатга қарийб 1000 нафар жангари бўйсунади.
Сумбула

Теглар:Тоннель Мексика Гиёҳванд моддалар Синалоа синдикати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!