...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада навбатдаги зилзила содир бўлди...


13:28, 14.10.2017 Олам
 2 287

Дастлабки маълумотларга кўра, жиддий талафотланган бинолар ва оғир жароҳатланган кишилар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган...

Мексиканинг жанубий соҳилида 5,4 магнитудали зилзила рўй берди, деб хабар берди РИА Новости агентлиги. Ушбу хабар АҚШнинг геологик тадқиқотлар маркази берган маълумотларга асосланган.
 
Зилзила маҳаллий вақт билан соат 19.20 да (Тошкент вақти билан 05.20 шанба) қайд этилди. Зилзила эпицентри Оахака штатнинг жанубида жойлашган Сан-Дионисио-дел-Мар шаҳри яқинида бўлган. Зилзила ўчоғи  59,5 километр чуқурликда жойлашган эканлиги таъкидланди.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, жиддий талафотланган бинолар ва оғир жароҳатланган кишилар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган...
 
Сентябрь ойида Мексикада икки марта кучли зилзила содир бўлган эди.
 
Расмий ҳукуматнинг сўнгги маълумотларига кўра, 19 сентябрь куни бўлиб ўтган зилзилада мамлакат бўйлаб 369 киши ҳалок бўлган (уларнинг 228 таси пойтахтда ҳалок бўлган), бундан ташқари, 7 сентябрдаги зилзиладан 70 киши қурбон бўлган.
 
Мексика президент зилзила келтирган зарар миқдорни 37,5 миллиард песога (тахминан 2 миллиард доллардан зиёд) тенг эканлигини айтган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Мексика Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!