...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада кучли зилзила содир бўлди


11:47, 08.09.2017 Олам
 3 795

Рихтер шкаласи бўйича 8.1 баллик зилзиланинг эпицентри Пихихьяпин шаҳридан 132 километр жануби-ғарбда, 33 км чуқурликда бўлган.

АҚШ геология хизмати маълумотга кўра, Мексиканинг жанубий соҳилларида рихтер шкаласи бўйича 8.1 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, “Korrespondent.net” хабар берди.
 
Зилзила натижасида пойтахт Мехикода биноларда кучли силкинишлар кузатилди. Кўплаб инсонлар қўрқувдан кўчаларга қочиб чиқди.
 
Зилзиланинг эпицентри Пихихьяпин шаҳридан 132 километр жануби-ғарбда, 33 км чуқурликда бўлган. Бошқа бир манбаларда эса унинг чуқурлиги 72 км деб айтилмоқда.
 
Зилзиладан кейин Тинч океани цунамидан огоҳлантириш маркази (Pacific Tsunami Warning Center-PTWC) Мексика, Гондурас, Экватор, Панама ва Никарагуа мамлакатларини цунами хавфидан огоҳлантирган.
 
Ҳозирча зилзила оқибатида нобут бўлган инсонлар ҳақида маълумотлар йўқ. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Мексика Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!