Ҳалокатга кучли ёғингарчилик ва автобуснинг техник носозлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
Мексикада содир бўлган автобус иштирокидаги ЙТҲда 15 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди, 36 нафар киши эса турли тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда “Mexico news daily” нашри хабар бермоқда.
Мексика ОАВ томонидан тарқатилган хабарларга кўра, воқеа мамлакатнинг Халиско штатида содир бўлган. Ҳалокатга кучли ёғингарчилик ва автобуснинг техник носозлиги сабаб бўлганлиги айтилган.
Давлат фуқаролик мудофааси координатори Тринидад Лопезнинг баёнотига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси пайтида 11 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган ва шифохонага етказилган жабрланувчилардан яна 4 нафари тиббий муассасада вафот этган.
Жароҳатланган 36 нафар йўловчига шифохонада тиббий хизмат кўрсатилаётганлигини Тринидад Лопез томонидан алоҳида таъкидлаган.
Ҳозирда ЙТҲнинг сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳабибуллохон Азимов