...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лас-Вегасни қонга ботирган ИШИД террорчисимиди?


09:32, 03.10.2017 Олам
 3 661

ИШИД террорчилари ўз баёнотида “Теракт — бизга қарши кураш олиб бораётган коалицион кучларга қарши жавоб зарбаси”, деб изоҳ қолдирган.

АҚШнинг Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида 50 дан ортиқ  кишининг умрига зомин бўлган ҳамда 400 нафар одамнинг жароҳат олиши билан якунланган қуролли тўқнашувни содир этган жиноятчини ИШИД террорчилик ташкилоти ўзининг “АҚШдаги аскари” эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда “New York Times” нашри хабар берди.
 
Хабарда ИШИД ушбу ҳужумни содир этган жиноятчи Стефин Педдокни  бир неча ой олдин ўзларининг ташкилотга қабул қилингани ҳақида айтган. У “яхши аскар” бўлгани қўшимча қилинган.
 
ИШИД террорчилари ўз баёнотида “Теракт — бизга қарши кураш олиб бораётган коалицион  кучларга қарши жавоб зарбаси”, деб изоҳ қолдирган.
 
Хабарда, шунингдек, АҚШ полицияси жиноятчининг осиёлик 62 ёшли таниши Марилау Денлийни қўлга олганлигини маълум қилган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Лас Вегас ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!