...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада “ўзга сайёралик” балиқ топилди


11:37, 10.04.2016 Бу қизиқ
 6 357

У пуфаксимон акулаларнинг авлоди бўлиши ҳам мумкин.

Мексика соҳилларининг бирида пушти рангли балиқ тутиб олишди. Бу ҳақда “Moya-planeta.ru” нашри хабар берди. Оқ-пушти рангдаги бу балиқ ташқаридан худди ичига ҳаво пуфланган шарга ўхшайди. Бошининг тузилиши ноодатий, терисида эса бирорта танга кўзга ташланмайди. Бир неча кун олдин тўрга илинган ушбу балиқни мутахассислар ўзга сайёралик деб гумон қилишганди. Аммо бугун, унинг “шахси” аниқланди.

Маълумотларга кўра, бу акулалар авлодига мансуб, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшашга мослашган балиқ экан. АҚШ ва Мексикадаги Тинч океани соҳилларида фанда Сephaloscyllium ventriosum деб аталувчи катталашиб, пуфак ҳолатига келиш хусусиятига эга бўлган акула балиқларининг авлоди истиқомат қилади. Бу балиқлар бирор хавфни сезганда жуда катта миқдордаги сувни ютади ва шу сабабли шарсимон кўринишни ҳосил қилади.

Аслида бу турдаги балиқларнинг ранглари сарғиш-жигарранг тусда бўлади. Тахминларга кўра, тўрга илинган бу балиқ альбинизм ёки лейкизмга чалиниши оқибатида у пушти тусда дунёга келган.

Гарчи мутахассислар унинг пуфаксимон акулалар авлодидан деб тахмин қилаётган бўлсаларда, бу фикрга қарши чиқувчи бошқа маълумотлар ҳам топилди. Масалан, пуфаксимон акулаларнинг жабраси 5-7 та тешикдан иборат бўлади. Бу балиқнинг жабралари эса 3 та тешикдан иборат.

Шу сабабли, айни дамда олимлар янада кўпроқ маълумотларни солиштириш ва қўлга киритилган ғаройиб балиқнинг аслида қандай балиқ эканини аниқлаш билан бандлар. Тўрга илинган балиқ бир неча дақиқа ичида океанга қўйиб юборилган. Эндиликда олимлар тадқиқотларни усиз давом эттиришларига тўғри келади.
Умида Якубова

Теглар:Балиқ Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!