...
МЕНЮ
ONLINE TV

МДҲ Электр энергетика кенгашининг қарорлари имзоланди


17:36, 04.11.2017 Жамият
 2 585

Тадбирда 2017–2018 йиллар куз-қиш мавсумида МДҲ энергетика тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида маърузалар тингланди.

Кеча, 3 ноябрь куни Электр энергетика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтиши кутилаётгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтига илова келтирган ҳолда ЎзА хабарини эълон қилган эдик. 
 
Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика кенгашининг 51-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
МДҲга аъзо давлатларнинг тегишли вазирликлари, электр энергетика компаниялари раҳбарлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда электр энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, бу жараёнда ҳуқуқий-техник захирани модернизация қилиш ва уйғунлашувини таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди, дейилади мазкур хабарда.
 
Тадбирда, бундан ташқари, 2017–2018 йиллар куз-қиш мавсумида Ҳамдўстлик давлатлари энергетика тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида маърузалар тинглангани маълум қилинган.
 
Тадбир давомида, шунингдек, МДҲ доирасида электр энергетика соҳасидаги халқаро шартномалар, МДҲ Электр энергетика кенгашининг меъёрий ва техник ҳамда Ишчи гуруҳининг энергосамарадорлик ва қайта тикланувчан энергия манбаларини ривожлантириш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилди.
 
Мажлис якуни бўйича МДҲ Электр энергетика кенгашининг қарорлари имзоланди.
 

Теглар:МДҲ Элeктр энeргeтика кeнгаши 2017–2018 йиллар куз-қиш мавсуми МДҲ энергетика тизимлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар