...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Маҳаллий ҳокимлик органларига адвокатликни йиғиштиринг!" Арипов Соғлиқни сақлаш вазирига ҳайфсан берди


20:50, 17.04.2018 Жамият
 5 625

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ижтимоий соҳа ходимларини мажбурий меҳнатга жаб қилишни тақиқлаш мамлакатда кун тартибидаги масала бўлиб турибди. 

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Унда Ҳукумат раҳбари Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан берди. 

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳам сўз олди. 

"Ҳақиқатан ҳам мен эътибор бермаганман, назоратга олмаганман. Президентимизнинг 13 апрель куни Сирдарё вилояти фаоллари билан ўтказган йиғилишдаги танқидларидан кейин эртасигаёқ Жиззахда соҳа вакилларини тўплаб, ҳокимлар иштирокида йиғилиш ўтказдик. Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш юзасидан режалар қилиб олдик. 

19 апрель куни республика бўйича селектор йиғилиши ўтказиб, ушбу масалаларни муҳокама қиламиз. Тиббиёт ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этиш бўйича "Ишонч телефони" ташкил этдик. Вазирликда махсус бўлим иш бошлади", дейди Алишер Шодмонов. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Соғлиқни сақлаш вазирини қаттиқ танқид қилди. Уни маҳаллий ҳокимликларнинг тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этишини яширганликла айблади. 

"Маҳаллий ҳокимият органларига адвокатликни йиғиштиринг! Улар билан муносабатларим бузилмасин деб бор нарсани яширишни тўхтатинг", дейди Бош вазир.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар