Хонанда биз билан суҳбатда айни дамда бироз бетоблигини маълум қилар экан, шу кунларда янги мусиқий альбом устида иш бошлаганини айтди.
Тиниб-тинчимас хонанданинг навбатдаги шўх таронаси “Ана-ана” деб номланган. Мазкур қўшиқнинг сўз ва мусиқа муаллифи – Баҳодир Низомов. Мусиқий сайқал эса Умид Обидовга тегишли.
Хонанда биз билан суҳбатда айни дамда бироз бетоблигини маълум қилар экан, шу кунларда янги мусиқий альбом устида иш бошлаганини, ундан 2000 йилгача куйлаган қўшиқлари ўрин олишини маълум қилди.
“Қўплаб эски қўшиқларимиз ҳамон мухлисларнинг тилидан тушмай келмоқда. Йиллар ўтган сайин мусиқа жанрлари ўзгариб, у даврги қўшиқларнинг мусиқий сифатига бироз таъсирини кўрсатган. Шу сабаб эски қўшиқларимизни янги аранжировка куйлашни бошладик”, дейди хонанда.
Мавлуда Асалхўжаеванинг тандирдан эндигина узилган “Ана-ана” номли қўшиғини эса сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.