...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маст ҳолатда беморга тиббий ёрдам кўрсатмаган шифокорлар ишдан бўшатилди


09:57, 18.10.2016 Олам
 5 678

Маст ҳолдаги шифокорлар саратонга чалинган беморга ёрдам бера олишмади.

Пермда шифокорлар иш вақтида маст ҳолда бўлгани ва саратонга чалинган беморга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатмагани учун ишдан ҳайдалди.
 
16 октябрь, якшанба куни тунда тез ёрдам машинасида Россиянинг Перм шаҳри шифохоналаридан бирига зудлик билан беморни келтиради. Бироқ тўрт соатдан ортиқ вақт мобайнида беморга хеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмади. Ҳамшира беморга осма укол қўйишга уриниб кўрган, аммо буни эплолган, деб хабар бермоқда “Vesti”.
 
Беморнинг яқинлари билдирган фикрларга кўра, шифохона ходимлари маст ҳолда бўлган ва оёқда зўрға турган. Бундан ташқари, шифокорлар бемор билан мулоқот қилишда одобсиз ва кинояли сўзлар ишлатган. Бу воқеани  беморнинг яқинларидан бири қўл телефонида тасвирга олди.
 
Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилди. Шифокорлар меҳнат интизомини бузишда айбланиб, баённома тузилди ва ишдан бўшатилди. Бемордан эса узр сўралди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Маст ҳамшира Перм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!