...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манзура Йўлдошева: “Ҳаёт ресторанлардаги базмлар, интернетдаги суратлар ва бежирим либослардан иборат эмас”


16:24, 16.01.2017 Шоу-бизнес
 6 681

Манзура янги қўшиғида ҳаётни акс эттиришга ҳаракат қилгани ва бу қўшиқни яратишга анча вақт сарфлагинини айтди.

Бироз аввал, “Шуҳрат” медали соҳибаси хонанда Манзура Йўлдошеванинг “Тингла фарёдим” ва “Менинг” қалбим қўшиқлари ҳамда уларга ишланган видеоклиплар тақдимоти ўтказилган ҳақида хабар берган эдик. Маросимда хонанданинг “Тингла фарёдим” номли янги мусиқий аьбоми тақдимоти ҳам ўтказилди.
 
Мазкур мусиқий альбомдан хонанданинг 14 та энг сара қўшиқлар ўрин олган бўлиб, улар орасида “Тингла фарёдим” алоҳида аҳамиятга эга. Хонанда айнан шу қўшиғини яратиш жараёни узоқ вақт талаб этганини ва бу
қўшиқни куйлашига бир неча сабаблар борлигини, бу қўшиқ ҳаётдан олинганини айтди:
 
“Ҳаётда турли тўсиқларга дуч келганимизда, бошимиз деворга урилганида, кўп нарсаларни тушуниб етамиз. Мен санъаткор сифатида бугунги ёшларга илм олиш, касб эгаллаш, ўткинчи ҳавасларга берилмаслик зарурлигини ташунтиришга ҳаракат қилдим. Боиси биз жуда буюк аждодларнинг авлодларимиз. Улар ёзиб қолдирган китоблар, маънавий меросни ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Уларни ўқиш, ўрганиш, ҳаётда тўғри қарор қабул қила билиш ва албатта ҳалол йўлдан бориш, Ватанга, ота-онага, дўстларга беминнат хизмат қилиш керак.
 
“Тингла фарёдим” қўшиғида одамларга айтмоқчи бўлган гапларим ўз ифодасини топган. Ҳақиқий ҳаёт башанглик, ресторанлардаги базмлар, интернетдаги чиройли суратлар ва бежирим либослардан иборат эмас. Уни гўзал қилиш илм орқали”. 
 

Теглар:Манзура Йўлдошева Тингла фарёдим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!