...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манзура Йўлдошева: “Qalampir.uz”да ғийбат йўқ!”


13:12, 11.11.2016 Жамият
 4 067

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Манзура Йўлдошева “Qalampir.uz” сайти ҳақидаги фикрлари билдирди.

Бугун “Qalampir.uz” ўз фаолиятини бошлаганига бир йил тўлди. Бу вақт мобайнида кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият ва санъат вакиллари, тадбиркорлар, спортчи, ҳуқушунос, психолог, қўйингки, жамиятда ўз ўрнини топган кўплаб соҳа вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйдик. Уларнинг фаолиятимиз ҳақидаги фикрлари эса биз учун жуда қизиқ. “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ҳам бир неча бор сайтимизнинг танқидларига учраган бўлса-да, биз ҳақимиздаги фикрлари ёмон эмас.
 
Манзура Йўлдошева, “Ниҳол” мукофоти совриндори:
 
—Асосийси бу сайтда ғийбат йўқ. Ҳаддан ташқари қалами “ўткир” сайт бўлади деб кутгандим...
 
“Qalampir.uz” ҳар тарафлама меъёрни биладиган сайт. Энг асосийси, фақатгина шоу-бизнес хабарлари билан чекланиб қолмаган. Сиёсий ахборотлар, халқимиз учун муҳим хабарлар, қизиқарли воқеалар тафсилотларини шу сайт орқали ўқиб бораман. Одамларга, жамият ҳаётига яқин мавзуларда мақолалар, позитив руҳдаги хабарлар бериб борилиши менга маъқул келади.
 
Ҳар қандай турдаги мақолада ҳам журналистика қоидаларига риоя қилинади, назаримда. Сабаби сайтда бўрттиришлар, ортиқча танқидларни ўқимаганман. Асосийси, ғийбат йўқ! Холис фикр, албатта, кўпчиликка муҳим. Танқидлар ҳам ўз ўрнида, деб ҳисоблайман.
 
Сайтнинг бу даражада фаолият юритишида, 1 йилда кўп мухлислар орттиришида Қамариддин Шайховнинг меҳнати катта, деб қўрқмасдан айта оламан.
 
Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” сайтини 1 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!
Дурдона Расулова

Теглар:Qalampir.uz Манзура Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар