...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манманлик икки қўшни мамлакатни инқирозга тортмоқда


19:15, 02.03.2018 Олам
 9 190

Мамлакат Миллий Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ўртадаги муносабатларни бекор қилишини айтиб ўтган.

Кеча, 1 март куни Арманистон президенти Серж Саргсян 2009 йилда тузилган арман-турк муносабатларини нормаллаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни бекор қилинишини билдирди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.
 
Президент бу ҳақда Миллий Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида айтиб ўтган.
 
Саргсян 2017 йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида арман-турк ҳужжатларини баҳорда бекор қилишини, чунки ҳеч қандай ижобий натижалар бўлмаётганини ва 2018 йил баҳорини ушбу ҳужжатларсиз кутиб олишини айтганди.


 
Шунингдек, Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян Туркияни ҳужжатлар нормалари ва руҳига тўғри келмайдиган асоссиз шартлар қўйишда айблаган.
 
Турк ташқи сиёсати идоралари бу даъволарни ҳақиқатдан йироқлигини, шунчаки халқаро жамоатчиликни чалғитиш учун айтилганини, иддао қилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, арман-турк муносабатларини нормаллаштириш Арманистон президенти ташаббуси билан 2008 йил бошланган эди.
 
2009 йил октябрда Арманистон Эдвард Налбандян билан Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмат Давутўғлу  Швейцариянинг Цюрих шаҳрида  парламент ратификация қилиши керак бўлган “Дипломатик алоқаларни ўрнатиш тўғрисида”ги ва “Икки томонлама алоқаларни ривожлантириш тўғрисида”ги ҳужжатларни имзолаган эдилар.
 
Фақатгина 2009 йил декабрда ўша даврда Бош вазир бўлган Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара Қорабоғ муаммоси ҳал бўлмасдан Туркия бундай ҳужжатни ратификация қилмаслигини айтган.
 
2010 йил 22 апрелда Саргсян арман-турк ҳужжатларини ратификация қилиш жараёнини тўхтатиш ҳақидаги қарорни имзолаган эди.
 
Арман турк муносабатлари ёмонлашувига тўхталсак, бунинг асосий 3 сабаби бор:
 
  • Биринчидан, 1915 йилдаги арман қирғинини Туркия томонидан геноцид деб тан олиниши масаласи;
  • Иккинчидан, Арманистоннинг 1921 йилда тузилган Арманистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия дўстлиги ҳақидаги Карс шартномасини тан олмаслиги. Арарат тоғи, Карс ва Ардаҳан шаҳарларининг Туркия ҳудуди деб белгиланиши Арманистоннинг ушбу шартномани тан олмаслигинининг асосий сабаби ҳисобланади;
  • Учинчидан, Туркиянинг тоғли Қорабоғ масаласида Озарбайжонни қўллаб қувватлаши икки давлат муносабатларининг совуқлашишига олиб келган.
 
Икки қўшни давлат ўртасидаги чегаралар ёпиқ. Чегаранинг узунлиги 311 километр.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Арманистон Қорабоғ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!