...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манчестердаги терактни уюштирган кимсанинг шахси аниқланди


11:25, 24.05.2017 Олам
 8 747

Шунингдек, Салмоннинг ҳам ўзи портлаш оқибатида бўлакларга бўлиниб кетган.

23 майга ўтар кечаси Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида маҳаллий вақт билан 22:30 да “Манчестер Арена” стадионида кучли портлаш рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълум бўлишича, портлаган бомбани Ливиядан бир неча кун аввал Манчестерга қайтган 22 ёшли Салмон Обиди исмли ўсмир ҳаракатга келтирган. Шунингдек, Салмоннинг ҳам ўзи портлаш оқибатида ҳалок бўлган. Портлаш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД террорчилик гуруҳи худкушни Ливияда ўзини қурбон қилишга тайёрлаган.
 
Шунингдек, Салмонга терактни амалга оширишда яна номаълум кимсалар ёрдам берган бўлиши мумкин, деган тахминлар мавжуд.
 
Ҳозирда теракт натижасида қурбонлар сони 22 кишига етган бўлиб, 120 киши жиддий тан жароҳати олган ва 8 киши бедарак йўқолган. Воқеа жойида қутқарув хизмати ва полиция ходимлари иш олиб боришмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Манчестер портлаш ИШИД Ливия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!