Сурияликларнинг ҳуқуқи Афринликлар томонидан эмас, Дамашқ томонидан поймол бўлмоқда.
Курдистон Ватанпарварлик иттифоқи раҳбарияти вакили Мала Бахтияр ироқлик курдлар ўзларининг суриядаги қондошлари Туркия ҳарбийлари ҳужумига учраётган вақтда, қўл қовуштириб ўтирмаслиги ҳақида баёнот берди.
Мал Бахтияр, “Агар имконият берилса, биз бу муқаддас урушда иштирок этишга тайёрмиз. Минтақадаги давлатлар, шу жумладан Туркия ҳам биз Кобанни қандай қилиб мудофаа қилганимизни жуда яхши эслайди. Лекин, биз мулоқотни афзал биламиз, шунинг учун Анқарага делегация юборишга тайёрмиз”, деган.
Шу билан бирга Мала Бахтияр, Африндаги курдларга қарши ҳарбий амалиётда “Суриянинг озод армияси” гуруҳининг иштирокини тушуна олмаётганини билдирган. Унинг фикрича, “Уларнинг қўмондонлиги сурияликларнинг ҳуқуқи Афринликлар томонидан эмас, Дамашқ томонидан поймол бўлаётганини билиши керак”.