...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабларда янги форма синовдан ўтказилмоқда. Нархи қанча бўлади?


09:07, 16.04.2018 Жамият
 10 889

Вилоят ва шаҳарлардаги мактабларда ҳозирда синов сифатида янги форма жорий қилинган.

Ўзбекистонда иккита мактабда, Тошкент шаҳридаги 91-мактаб ва Сирдарё вилоятидаги 4-мактабларда янги кўринишдаги мактаб формалари синовдан ўтказила бошланди.

Ушбу формалар  Ўзбекистон Тўқимачилик саноати ассоциацияси ҳамда “Шарқ либослари” дизайн маркази ва бир неча модельерлар танлов асосида жалб қилиш орқали ишлаб чиқилгани таъкидланмоқда.




 
Мактаб формаси ёшига қараб уч гуруҳга бўлинган: 1-4, 5-7 ва 8-11 синфлар учун. Синовда иштирок этиш учун тақдим этилган 30та намуналардан ҳар бир гуруҳ учун тўрттадан кийимлар жамланмаси танлаб олинган.
 
Ушбу либосларнинг яратилиши ва нимага мўлжалланганини Тўқимачилик саноати ассоциацияси қуйидагича изоҳлаган:

“Тажрибада ўрганиш мақсадида, икки мактабда бир неча хил формани бир вақтнинг ўзида синовдан ўтказишга қарор қилинди. Ўқувчиларнинг ота-оналаридан ўз изоҳларини алоҳда карталарда қайд этиш сўралди. Хусусан, тажрибада янги мактаб формасининг болалар учун қулайлиги,  чидамлилиги, ювилганидан кейин қанчалик кичрайш-кичраймаслиги ва матонинг юмалоқ тугунчалар билан пайдо бўлиш-бўлмаслик хусусиятлари ўрганилди”.





Дизайнерларнинг маълум қилишича, янги мактаб формасини ишлаб чиқишда уч мавсум шароитлари ҳисобга олинган – куз, қиш ва баҳор.
 
Бундан ташқари Республиканинг турли ҳудудлари иқлими, миллий менталитет, тозалик нормалари ва болалар ёши ҳам ҳисобга олинган.
 
Янги мактаб формаси ишлаб чиқаришда асосан маҳаллий газмол ва фурнитуралардан ҳамда натурал материаллардан фойдаланилган.
 
“Мен мактаб формасининг 18 хил моделин тайёрладим. Улар ранги, шакли ва фойдаланилаётган газмоллари билан ажралиб туради. Ҳар бир модел тўрт буюмдан иборат: шим, жилет, пиджак (куртка) ва кўйлак. Қизлар учун эса кўйлак, жилет, жакет (куртка) ва сарафан (юбкадан) иборт. Бир комплектнинг нархи 140 – 200 минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда”, дейди “Шарқ либослари” дизайнери.

Мактаб формасини танлаш бўйича тажриба ушбу йилнинг охирига қадар якунланиши керак, чунки келаси ўқув йилидан бошлаб барча мактабларда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган янги формаларни дорий этиш режалаштирилмоқда.
 
Ҳар бир ўқув муассасанинг раҳбарияти ва ота-оналарга тасдиқланган кўринишдаги бир неча хил формалардан бирини танлаб олиш таклиф этилади. Мактаб формаси махсус магазинларда сотилади.


 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мактабларида ягона кўринишдаги мактаб формасини жорий этиш бўйича ташаббус Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йил бошида таклиф қилинган эди. 
Икром Раҳмон

Теглар:мактаб формаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар