...
МЕНЮ
ONLINE TV

Макрон: “Путиннинг орзуси Европа Иттифоқини парчалаш”


16:03, 03.09.2018 Олам
 5 894

Франция президенти Владимир Путинни ҳурмат қилишини таъкидлаган.

Франция президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқини парчалаш Россия президенти Владимир Путиннинг орзуси эканини таъкидлади. Бу ҳақда у шведларнинг SVT телеканалига берган интервьюсида айтган.
 
“Россияни инсон ҳуқуқларига амал қилувчи давлат сифатида намуна қилиб кўрсатиш мумкин эмас. Мен Путинни ҳурмат қиламан, у билан доим мулоқот қилиб тураман. Аммо Европа Иттифоқини парчалаш Путиннинг орзуси”, деган Макрон.
 
Шунингдек, у Франция қўшнилари ҳудудига бостириб кирмаслигини таъкидлаган.
 
“Агар сизда қандайдир муаммо бўлса, аниқ Франция билан эмас. Ҳудди Швеция каби биз инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиламиз”, деган Эммануэль Макрон.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Франция Россия Эммануэль Макрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!