...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадуро: “АҚШ Венесуэлани Лотин Америкасидаги Вьетнамга айлантирмоқчи”


15:15, 30.01.2019 Олам
 3 333

Венесуэла президенти Америка халқига мурожаат қилди.

Америка Қўшма Штатлари Венесуэлани Лотин Америкасидаги Вьетнамга айлантирувчи ҳаракатларни амалга оширяпти. Бугун, 30 январь куни мамлакатнинг қонуний президенти Николас Мадуро шундай баёнот билан чиқди.
 
“Қўшма Штатлар халқи Дональд Трамп маъмуриятининг мамалкатимни Лотин Америкасидаги Вьетнамга айлантиришга уринишини бартараф этишда ёрдамингизни сўрайман. Биз буни амалга ошишига йўл қўймаймиз!”, дейилади Мадуронинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Венесуэлада парламент - Миллий ассамблея раҳбари мухолиф Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Мамлакат парламенти Гуайдони Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида эълон қилган.
 
Европа мамлакатлари, хусусан, Буюк Британия, Германия, Испания, Нидерландия ва Франция 26 январь куни Мадуро саккиз кун ичида янги сайлов ҳақида эълон қилмаса, улар Гуайдони вақтинча президент деб тан олишларини маълум қилди.
 
Россия, Беларусь, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор ва Туркия Мадурони қўллаб-қувватлади. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш инқирозни ҳал қилиш учун томонларни мулоқот ўтказишга чақирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Венесуэла Николас Мадуро Хуан Гуайдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!