...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтоз ва Баҳодир Низомовдан янги қўшиқ


18:26, 20.05.2016 Премьера
 7 273

Бу қўшиқни Мадина Мумтоз бундан етти йил илгари хонанда Азиз Раметов билан куйлаганини маълум қилди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз ва Баҳодир Низомов бугун эътиборингизга “Qalampir.uz” сайти орқали “Сен билмайсан” номли янги қўшиқни тақдим этишмоқда.
 
“Бу қўшиқни бундан 7 йил илгари хонанда Азиз Раметов билан куйлаган эдик. Лекин ишлар охирига етмай бошланган жойида қолиб кетганди. Орадан шунча вақт ўтиб қўшиқнинг баъзи қисмларига ўзгартириш киритишга ва дўстим Баҳодир Низомов билан куйлашга қарор қилдим”, дейди Мадина Мумтоз.
 
Мазкур қўшиқ мусиқаси Муродилла Ҳакимовга тегишли бўлиб, унинг аранжировкаси устида Умид Обидов ишлаган. Қўшиқнинг шеъри Баҳодир Низомовга тегишли.
 
Аввалроқ, хонанда Мадина Мумтоз Озарбайжонлик ҳамкасби Аҳмет Мустафоев билан озар тилида “Сев мени” номли қўшиқ куйлаётгани ва бу лойиҳа бевосита “Qalampir” лойиҳаси орқали амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда Мадина Мумтоз биз билан мулоқотда Аҳмет Мустафоев билан куйланган дуэти ҳам тайёрлигини, келаси ҳафта бу қўшиқни ҳам мухлислар эътиборига ҳавола этишини маълум қилди.
 
“Qalampir.uz” билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган хонанда “Сен билмайсан” номли янги қўшиғини премьера қилишни интернет сайтлари орасида фақат “Qalampir.uz”га ишониб топширганини айтди.
 
Мадина Мумтоз ва Баҳодир Низомов ижросидаги “Сен билмайсан” қўшиғини сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
 
Маълумот учун, қўшиқ ва клипларини “Qalampir.uz” сайти орқали премьера қилиш истагидаги хонандалар таҳририятнинг Алоқа бўлими орқали боғланишлари мумкин. 

Теглар:Азиз Раметов Мадина Мумтоз Баҳодир Низомов Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!