...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги “Эътироф” мукофоти бўйича қарор қабул қилганича йўқ


14:26, 21.12.2016 Шоу-бизнес
 4 143

“Эътироф” тақдирлаш маросимида олтита йўналиш асосида йигирма уч номинация бўйича ғолиблар аниқланган эди.

Мамлакатимизда маданият ва санъат, спорт соҳаларида  йилнинг энг яхшиларини эътироф этиш анаънага айлаган. Уларни “Эътироф” миллий мукофоти билан тақдирлаш маросими ҳар йили декабрь ойнинг сўнгги кунларида ўтказилар эди. 
 
Аввалроқ, ушбу тақдирлаш маросими бу йил ҳам ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги ҳақида мақола эълон қилган эдик. Ушбу мақолада келтирилганидек, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Матбуот хизмати ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси масъул ходимлари “Эътироф” ўтказилиши бўйича ҳозирча ҳеч қандай маълумот бера олмасликларини маълум қилишган.
 
Албатта, бу ҳол ғайритабиий кўринишга эга. Нега деганда, ҳар йили ўтказилиши анаънага айланган бу каби йирик тадбир бирданига тўхтатиб қўйилса, одамлар орасида турли миш-мишларга сабаб бўлиши аниқ. Яна бир ўзига хос ҳолат шуки, аввалги “Эътироф” тақдимот маросими ҳам ўтказилишига саноқли кунлар қолганида эълон қилинган.
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги юқоридаги масалага ойдинлик киритганига умид қилган ҳолда улар билан боғландик. Лекин вазирлик Матбуот хизмати ходими Дилфуза Қаршибоеванинг айтишича, “Эътироф-2016” тақдимот маросими ўтказилиши бўйича ҳали ҳеч қандай маълумот йўқ.
 
Бу ҳолатдан қандай хулоса чиқаришга ҳайронмиз. Бу йил ҳам йилнинг энг яхшиси номига сазовор бўладиганлар анчагина деб ўйлаймиз. Балки, аввалги тақдимотларда ғолиб бўлолмаганлар бу йилги совринни қўлга киритиш учун қаттик киришгандир. Уларнинг умиди пучга чиқмасмикан?
 
Келинг, шу ўринда ўтган йилги “Эътироф-2015” ғолибларини эслаб ўтамиз.
 
“Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган “Эътироф-2015” тақдирлаш маросимида ғолиблар  “Театр,  кино ва оммавий томошалар”,  “Эстрада,  анъанавий,  опера хонандалиги,  мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”,  “Тасвирий ва амалий санъат”,  “Бадиий ижод,  журналистика ва телевидение”,  “Спорт”,  “Эътибор,  эҳтиром,  эъзоз” каби олтита йўналиш асосида йигирма уч номинация бўйича аниқланган.
 
“Эътироф-2015” номинациялари ғолиблари:
 
“Йилнинг энг яхши театр актёри” - Феруз Бурхонов
 
“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” - Шаҳло Темирова
 
“Йилнинг энг яхши киноактёри” - Шоҳруҳ Насимов
 
“Йилнинг энг яхши кино актрисаси” - Юлдуз Ражабова
 
“Йилнинг энг яхши тарихий аёл образи” - Гулбаҳор Йўлдошева
 
“Йилнинг энг яхши ёшлар дастурлари продюсери” - Бахтиёр Сафаров
 
“Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” - Жасванбек Анназаров
 
“Йилнинг энг моҳир ҳунарманди” - Жасур Жумаев
 
“Йилнинг энг яхши радиобошловчиси” - Иброҳим Аҳмедов
 
“Йилнинг энг яхши журналисти” - Жамшид Умрзоқов
 
“Йилнинг энг яхши спортчиси” - Дмитрий Шокин
 
“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи” - Жалол Юсупов
 
“Йилнинг спорт маликаси” - Диёра Келдибоева
 
“Йилнинг паралимпиячиси” - Ҳусниддин Норбеков
 
“Эътибор, эҳтиром ва эъзоз” – Нуриддин Ҳамроқулов
 
“Санъатдаги хизматлари учун” – Нуриддин Ҳайдаров
 
“Йилнинг энг яхши бастакори” – Ойдин Абдуллаева
 
“Йилнинг энг яхши балетмейстери” – Чаросой Журабоева
 
“Йилнинг энг яхши раққосаси” – Дилором Мадраҳимова
 
“Энг яхши опера аёл хонандаси” – Ширин Маматова
 
“Йилнинг энг яхши гуруҳи, ансамбли, оркестри” – Ойбек ва Нигора
 
“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” – Абдурашид Йўлдошев
 
“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” – Малика Эгамбердиева
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Эътироф – 2016 Эътироф – 2015 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!