У узоқ вақт касалликка қарши курашиб, 59 ёшида вафот этди.
Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Султон Жумагулов узоқ давом этган касалликдан сўнг бугун, 8 октябрь куни вафот этди. Бу ҳақда “Кабар” хабар бермоқда.
“Жумагулов узоқ вақт касалликка қарши курашиб, 59 ёшида вафот этди”, дейилади хабарда.
Жумагулов Қирғизистон давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Сўнг “Ленинчил жаш” газетасида иш бошлаган. Шунингдек, у ҳукуматнинг “Эркин-Тоо” нашрида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2017 йил Жумагулов Маданият, ахборот ва туризм вазирлигига раҳбар бўлганди. Унгача уч йил давомида Қирғизистон давлат телерадиокомпаниясига бошчилик қилган.

Суннатилла Абдуллаев