...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лукашенко Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ҳақида гапирди


10:03, 06.03.2018 Олам
 2 459

Белоруссия Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Белоруссия Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Белоруссия Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Кеча, 5 март куни Лукашенко мамлакат Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Леонид Маринични Белоруссиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлади.
 
Лукашенко янги тайинланган элчи билан суҳбати чоғида ўзбек-белорус муносабатлари бугунги кунда энг яхши суръатларда ривожланиб бораётганини таъкидлади.
 
Шунингдек, у икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ҳақида қуйидагиларни гапирди:
 
“Биз Ўзбекистонга нисбатан самимий ва ҳалол иш олиб боришимиз керак, чунки бу мамлакат шу пайтгача бизга ҳам шундай дўстона муносабатда бўлиб келган.
 
Айниқса, Президент Мирзиёев мамлакатни ривожлантириш учун яхши ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўймоқда. У ўзига хос бошқарувчилик ҳарактери ва талантига эга. У мамлакатда эркин сиёсат юритмоқда. Бу биз учун ҳам катта неъмат ва имконият.
 
Шунинг учун менинг Ўзбекистонга ташрифим борасида аниқ режалар ва лойиҳалар тайёрланади”.
 
Белоруссия Президенти, шунингдек, Белорус техникалари ва махсулотларининг Ўзбекистон билан муносабатларда шу кунга қадар ижобий ҳамкорлик асоси бўлганини қайд этди.
 
У янги тайинланган элчининг асосий вазифаси яхши дўстлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш эканлигини таъкидлаб, унинг ишига масъулият ва мувафаққият тилади.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекисон Белоруссия Лукошенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!