Беларусь Республикаси раҳбари Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ҳамдардликда Беларусда Ўзбекистон Президентининг вафоти тўғрисидаги хабар чуқур қайғу билан қарши олингани таъкидлаб ўтилди.
“Ўзини халқига ва мамлакатига хизмат қилишга бағишлаган ажойиб етакчи ҳаётдан кўз юмди. Ҳамюртлари ва бутун дунёдаги дўстлари Ислом Каримовни номи мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ бўлган сиёсат ва жамоат арбоби сифатида хотирлайди”, дейди Александр Лукашенко.