...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лублино суди Алишер Усмоновнинг аризасини кўриб чиқиш санасини эълон қилди


14:53, 17.04.2017 Олам
 3 207

Алишер Усмонов коррупцияда айблагани учун Алексей Навальнийни судга берган эди.

Москванинг Лублино суди Алишер Усмоновнинг мухолифатчи Алексей Навальнийга қарши топширган даъво аризасини қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
“Усмоновнинг Навальнийга нисбатан даъво аризаси бўйича суд иши 18 май куни соат 09:15га белгиланди”, дейди суд матбуот котиби Людмила Морозова.
 
Хабарларга қараганда, Алишер Усмонов даъво аризасида молиявий компенсация тўғрисида хоҳиш билдирмаган. Усмонов фақатгина Навальний келтирган маълумотларни бекор қилишини талаб этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Алишер Усмонов коррупцияда айблагани учун Алексей Навальнийни судга берган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Алишер Усмонов Алексей Навальний Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!