...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лотин ёзуви асосидаги янги қозоқ алифбоси тақдим этилди


19:58, 11.09.2017 Олам
 4 420

Ербол Тлешов қозоқ алифбосининг 25 ҳарфдан иборат янги вариантини тақдим этди.

Қозоғистон Республикасида қозоқ тилининг лотин алифбосига асосланган ёзувига ўтиш учун ҳаракатлар бошлаб юборилган.
 
Қозоғистондаги Шоахметов номидаги Республика тилларни ривожлантириш координацион-услубий маркази директори, филология фанлари доктори Ербол Тлешов қозоқ алифбосининг 25 ҳарфдан иборат янги вариантини тақдим этди. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди.
                                      
Мутахассиснинг фикрига кўра, янги ёзувга ўтиш бир ҳарфни бошқасига алмаштиришни англатмайди, бу алифбонинг аввалги вариантларида йўл қўйилган тўғри ёзишга оид камчиликларни тузатиш экани айтилган.
 
Алифбо ва унинг татбиқ этилиши имло қоидаларининг янги қоидаларини яратишни тақозо этиши ҳамда таклиф қилинган вариантда лотин алифбосининг фақат асл ҳарфлари олингани хабар қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қозоғистон Лотин алифбоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sardor
20:35 11.09.2017

Ketma-ket ikkita maqolani o'qiyotib,ayni bir so'zning ikki xil yozilganiga ko'zim tushdi (Ikkala maqola bir muallif tomonidan yozilgan). Shunchaki, kamina uchun ham qiziq: tatbiq yoki tadbiq. Qay biri to'g'ri yozilgan?.. ))



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!