Ҳақоратли шеър учун мукофот беришнинг маъноси бормикан?
Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсон Британиянинг “Spectator” журнали томонидан уюштирилган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳақидаги энг ҳақоратли шеърларни ёзиш борасидаги танлов ғолиб чиқди, деб ёзади “Lenta.ru” нашри.
Борис Жонсон ўз шеърида Туркия президентининг шаънига ўта ҳақоратли бўлган шеъри юзасидан Швейцариянинг “Die Weltwoche” нашрига берган интервьюсида шундай дейди: “Европанинг исталган мамлакатида турк раҳбарининг устидан исталган киши қўпол ҳазиллар қилишга имкони бўлиши керак”.
Танловдаги ғолиблик учун Жонсон минг фунт стерлинг (1,5 минг АҚШ доллари) миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.
Туркия президенти Эрдўған ҳақидаги ҳақоратли шеърлар аслида бундан анча аввал пайдо бўлган. Немис сатириги Ян Беерман март ойининг сўнгида “ZDF” телеканалида Эрдўған ҳақидаги ҳақоратли шеър билан чиқиш қилганди. Беерман ўз шеърида Эрдўғанни жинсий масалалардаги номақбул ишларда айблаганди.

Беерманнинг ушбу чиқишидан сўнг, Эрдўған шахсан ўзи Майнц шаҳри прокуратурасига Беерманнинг устидан ариза ёзганди. Беерман қўлга олиниб, Туркия хукуматидан кечирим сўрашига тўғри келганди. Бироқ Беерманнинг устидан тергов ишлари ҳалигача олиб борилмоқда. Чунки у чет давлатлари раҳбариларини ҳақоратламаслик борасидаги қонунларни бир неча бор бузган. Ушбу қонунбузарлик учун Беерман 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Умида Якубова